Германия мудофаа вазири Украинага келди

Германия мудофаа вазири Украинага келди

Германия мудофаа вазири Борис Писториус кеча, 7 февраль куни эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди.

Украина мудофаа вазири Олексий Резников ўзининг Twitter'даги саҳифасида Писториус билан бирга танк макети туширилган қутичани ушлаб турган суратини жойлаштирди ва унга "Киевга биринчи "Леопард 2" етиб келди", деган ҳазил шарҳ қўйди.

"Улар кўпроқ бўлади. Танклар коалицияси ғалаба сари юрмоқда", — деб ёзади Резников.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!