Германия мудофаа учун рекорд даражада — €140 миллиард ажратмоқчи
Берлин Россияга нисбатан сиёсатини янада қатъийлаштирмоқда. Германия 2027 йилда мудофаа соҳасига қарийб 140 миллиард евро йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу қарор Украинадаги уруш давом этаётган ва Москва билан дипломатик музокаралар бўйича қарашлар кескинлашаётган бир пайтда қабул қилинмоқда.
Германия канцлери Фридрих Мерц Берлинда Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта билан учрашувдан сўнг Москва Украинадаги урушни якунлаш бўйича жиддий музокараларга тайёр эканини кўрсатувчи белгиларни ҳозирча кўрмаётганини билдирди.
Мерцнинг таъкидлашича, Германия дипломатик ечимга эришишга интилишда давом этади. Бироқ унинг фикрича, Москва музокараларга тайёрлигини намойиш этмаётган экан, урушни дипломатик йўл билан якунлаш имконияти чекланганлигича қолмоқда. Канцлер Украинага ёрдам беришни урушни давом эттириш эмас, балки уни якунлашни тезлаштириш воситаси деб атади.
Антониу Кошта эса янада кескин фикр билдирди. У урушнинг давом этаётгани учун масъулиятни тўлиқ Россия зиммасига юклади ва Москвани ўт очишни тўхтатишга ҳамда музокаралар столига ўтиришга чақирди.
Дипломатик вазият мураккаблашаётган бир пайтда Берлин мудофаа харажатларини кескин оширмоқда. Германия мудофаа вазири Борис Писториус маълум қилишича, 2027 йилда мамлакатнинг ҳарбий бюджети махсус жамғарма маблағлари билан биргаликда 140 миллиард еврога яқинлашади. У бу харажатларни аҳоли, ҳарбий хизматчилар ва Германия иттифоқчиларининг хав