Германия мактабларни очиш қарор қилди

Германия мактабларни очиш қарор қилди

Немис ҳукумати коронавирус сабаб жорий қилинган чекловларни юмшатишни бошлади. 

Германияда мактабларни очиш ва болаларга дарсларга қатнашга рухсат бермоқчи. Шунингдек, айрим спорт муассасалари ва маданий ташкилотлар: кўргазмалар, музейлар, мемориаллар, зоопарк ва ботаника боғларига рухсат берилади.

Канцлер Ангела Меркелнинг айтишича, чекловларни олиб ташлаш масаласи 6 майдан кўриб чиқилади.

Германияда ўтган ҳафта бошида карантин чораларини юмшатиш бошланганди. Ушбу мамлакат Covid-19’дан зарарланиш ҳолатларига нисбатан ўлим ҳолатлари сони камлиги бўйича Ғарбий Европада энг ижобий кўрсаткич қайд этмоқда. Германияда пандемия бошланганидан буён 162 123 кишида вирус аниқланган ва 6228 киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!