Германия маҳаллий электр таъминотида узилишлар содир бўлиши эҳтимолидан огоҳлантирди

Германия маҳаллий электр таъминотида узилишлар содир бўлиши эҳтимолидан огоҳлантирди

"Биз қишда электр таъминотидан узилишлар эҳтимоли мавжудлигини маълум қиламиз", — дейди Халқни ҳимоя қилиш ва табиий офатларда кўмак бериш федерал идораси раҳбари Ралф Тислер.

"Бироқ, минтақавий ва қисқа муддатли электр таъминотидаги узилишлар ҳақида гап кетяпти", дея аниқлик киритди у.

Тислернинг сўзларига кўра, 2023 йил январь ва февраль ойларида узилишлар хавфи кучаяди. Бунга нафақат электр энергияси етишмаслиги, балки унинг хавфсизлиги ва қувват манбаи барқарорлигини таъминлаш учун амалга ошириладиган мақсадли электр таъминотида узилишлар сабаб қилиб кўрсатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!