Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер Россия терма жамоасини Евро-2024 дан четлаштиришга чақирди

Германия ички ишлар вазири Нэнси Фезер Россия терма жамоасини Евро-2024 дан четлаштиришга чақирди

У УЕФА президенти Александр Чеферинга тегишли мактуб йўллади, дея хабар беради Der Spiegel.

“Халқаро ҳуқуқни бузаётган Россия ва Россия раҳбариятининг асосий иттифоқчиси бўлган Беларус барча халқаро футбол турнирларидан четлатилиши керак.

Футбол ўзининг масъулиятли ролини оқлаши, инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши бирдамлик позициясини намойиш қилиши керак. Барча жиноятчилар спорт билан шуғулланиш, таъсир ўтказиш ёки ўзини бошқа йўл билан кўрсатиш имкониятидан маҳрум бўлиши керак”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!