Германия ҳукумати "Толибон" билан махфий учрашув ўтказди — манба

Германия ҳукумати "Толибон" билан махфий учрашув ўтказди — манба

Германия BND разведкаси ГФР ҳукумати ва "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирди. Бу ўтган шанба куни Доҳада бўлиб ўтди ва сир сақланди. Bild газетасидаги манбага кўра, AҚШ ҳукумати учрашувга рози бўлган.

Нашрнинг ёзишича, Германиянинг Aфғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Яспер Вик "Толибон" билан гуманитар ташкилотларнинг хавфсизлигини кафолатлаш борасида музокара ўтказишга уринган. Германия халқаро кучларнинг Aфғонистондаги операцияси пайтида Бундесверга ёрдам берган маҳаллий аҳоли тақдиридан ҳам хавотирда.

Aйни пайтда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aфғонистондаги миссияси "Толибон"ни жума куни БМТнинг Ҳиротдаги асосий қароргоҳига қилинган ҳужумни тергов қилишга чақирди. Ҳужум оқибатида афғон қўриқчиси ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!