Германия газ солиғини жорий қилишни режалаштирмоқда

Германия газ солиғини жорий қилишни режалаштирмоқда

Германияда янги газ солиғи уй хўжаликларига йилига 1000 еврогача тушиши мумкин. Бу ҳақда Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек маълум қилди, дея хабар беради Deutsche Wеlle.

«Иситиш учун газдан фойдаланадиган уй хўжаликлари октябр ойида йиғим жорий этилгандан кейин ҳисобларнинг бир неча юз еврога ўсишини кутишлари керак. Бу чора-тадбирлар компанияларга камайиб бораётган Россия газининг ўрнини босишига имкон беради», — деди вазир.

Унга кўра, департамент солиқни бир киловатт-соат учун 1,5 центдан 5 центгача бўлишини кутмоқда. «Тўрт кишилик оила учун йиллик 500 евро (507 доллар) атрофида қўшимча харажат кутишингиз мумкин. Бироқ йилига ўртача 20 минг киловатт-соат газни 5 центдан истеъмол қиладиганлар учун харажатлар 1000 еврога ошади», — деди Роберт Хабек.

Иқтисодиёт вазирлиги раҳбарининг айтишича, солиқ газ бозорини барқарорлаштиришга қаратилган. «Қашшоқликка тушиб қолиш хавфи остида бўлган немислар учун қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади», - деди вазир ва бундай солиқнинг жорий этилиши «ёқимсиз, аммо зарурий қадам» эканлигини таъкидлади.

Германия вазирининг баёноти россиялик газ экспортчиси «Газпром» ширкати «Шимолий оқим - 1» қувури қувватини 20 фоизгача қисқартирганидан кейин янгради.

Германиядаги истеъмолчилар бугунги кунда барча соҳаларда ўсиб бораётган инфляция туфайли жиддий молиявий босим остида. Тўловни жорий этишнинг асосий сабаби Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши ва кейинчалик импорт қилинадиган газ нархининг кескин ошиши ҳисобланади.

Солиқнинг мақсади - барча газ истеъмолчилари ўртасида Россия газини алмаштириш учун тўлаш харажатларини тақсимлаш.

1 октябрдан кучга кирадиган йиғим импорт қилувчиларга ўз харажатларининг 90 фоизини ўз зиммасига олиш имконини беради, дея хабар беради Иқтисодиёт вазирлиги.

«Нархларни соф тартибга солиш механизми» деб аталувчи механизм 2024 йил сентябр ойи охиригача амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!