Германия фуқароларининг атиги 14 фоизи Мерцни яхши канцлер деб ҳисоблайди

Германия фуқароларининг атиги 14 фоизи Мерцни яхши канцлер деб ҳисоблайди

Германия фуқароларининг атиги 14 фоизи Фридрих Мерцни яхши канцлер деб ҳисоблайди.

BILD нашри учун махсус ўтказилган INSA сўровига кўра, немисларнинг атиги 14 фоизи Фридрих Мерцни яхши канцлер деб билади. 78 фоиз респондент эса унинг ҳукумат раҳбари лавозимида қолишига қарши. Ҳатто ХДС/ХСС (CDU/CSU) тарафдорлари орасида ҳам Мерцни қўллаб-қувватловчилар атиги 36 фоизни ташкил этади, 58 фоиз эса унга қарши.

Блокдаги сиёсатчилар орасида Мерцга энг машҳур муқобил номзод ХСС раҳбари Маркус Зёдер бўлди: уни барча респондентларнинг 31 фоизи, ХДС/ХСС тарафдорларининг эса 50 фоизи маъқул кўрган. Кейинги ўринларда Шимолий Рейн — Вестфалия бош вазири Хендрик Вюст — 20 фоиз, ички ишлар вазири Александер Добриндт — 13 фоиз билан қайд этилган.

Коалициядаги ҳамкор — СДПГда ҳам муаммолар мавжуд. Респондентларнинг 51 фоизи Ларс Клингбайл энди СДПГ раҳбари бўлишга мос эмас, деб ҳисоблайди, уни қўллаб-қувватловчилар эса 24 фоиз. Эҳтимолий ворислар орасида энг машҳури мудофаа вазири Борис Писториус бўлди — уни барча респондентларнинг 34 фоизи, СДПГ сайлов