Германия COVID-19га қарши курашда Ўзбекистонга 2 млн евро ажратди
Германия ҳукумати Ўзбекистон Республикаси учун пандемияга қарши курашда қўшимча 2 млн евро ажратди. Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.
«Кўмак турлари ва чора-тадбирлари икки давлат ўртасида муҳокама қилинмоқда», – дея қайд этилган элчихона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда расмий Берлин Марказий Осиёнинг Ўзбекистондан бошқа давлатларига тўғридан тўғри кўмак ажратишни тўхтатиши маълум бўлган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).