Германия АҚШнинг газини сотиб олмоқчи эмас

Германия АҚШнинг газини сотиб олмоқчи эмас

Германия Американинг суюлтирилган табиий газини харид қилишдан воз кечади. Бу ҳақда Handelsblatt хабар бермоқда.

Нашрнинг аниқлик киритишича, Германияда Америка газини олиш учун керакли инфратузилмаси йўқ. Бундан ташқари, Германия 2050 йилгача энергиянинг углерод манбаларидан бутунлай воз кечмоқчи.

Шунингдек, нашрдан таъкидлашларича, Россиянинг Германия энергетика эҳтиёжларини таъминлашдаги улуши атиги 6 фоизга тенг.

«Германия анча вақт аввал ҳеч қандай газ манбасига қарам эмаслигини кўрсатиб қўйган», - дея таъкидлаб ўтишган Handelsblatt’дан.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!