Германия аҳолисини ўн кунлик озиқ-овқат захирасини йиғишга чақирди

Германия аҳолисини ўн кунлик озиқ-овқат захирасини йиғишга чақирди

Германия Федерал Ички ишлар вазири раҳбари Украинада атрофидаги можаро фонида фуқароларга фавқулодда вазиятлар юзага келганда озиқ-овқат захираларини йиғишни тавсия қилди. У Германия маҳаллий газетасига берган интервюсида бундай заҳираларни “эҳтиёткорлик билан ҳаракат” деб атади. Унинг таъкидлашича, захира нафақат озиқ-овқат, балки тиббий буюмларни ҳам ўз ичига олиши керак.

Ненси Фэзер маҳаллий аҳоли эътиборини фавқулодда вазиятларда ўн кунлик бир киши учун зарур бўлган озиқ-овқат пакетини тавсифловчи рўйхатга қаратди.

Қайд этилишича, ўн кунлик асосий озиқ-овқат таъминотини қуйидагича мисолда кўриш мумкин:

— Кунига 2 литр миқдорида ичимликлар, жами 20 литр;

— дон, дон маҳсулотлари, нон, картошка, макарон, гуруч: 3,5 кг;

— сабзавотлар, дуккакли ўсимликлар: 4 кг;

— мевалар, ёнғоқлар: 2,5 кг;

— сут, сут маҳсулотлари: 2,6 кг;

— балиқ, гўшт, тухум ёки бутун тухум кукуни: 1,5 кг;

— мойлар, ёғлар: 0,375 кг.

Немис аҳолиси, шунингдек, озиқ-овқат таъминотини режалаштиришда шахсий имтиёзларни, парҳез талабларини ва аллергияни ҳисобга олишлари керак.

Алоҳида рўйхат дориларга тегишли бўлиб, улар орасида оғриқ қолдирувчи воситалар, шамоллаш, дезинфекция қилиш воситалари, диареяга қарши ва бошқа дорилар бўлиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Наххуй кере халкни кийнаб олди бердини кловр теккина