Германия 2600 минг афғонистонликни қабул қилмоқчи

Германия 2600  минг афғонистонликни қабул қилмоқчи

Германия Ташқи ишлар вазирлиги 2600 афғонистонликнинг Германияда яшашига рухсат берилишини маълум қилди. Улар орасида ҳуқуқ ҳимоячилари, рассомлар, олимлар ва журналистлар бор.

Нафақат улар, балки оила аъзоларига ҳам Германияда яшаш учун рухсатнома берилади. Шу тариқа афғонистонликларнинг қочқинлик учун мурожаат қилишларига ҳожат қолмайди.

Ташқи ишлар вазирлиги бу афғонистонликларнинг аксар қисми ҳали Германияда эмаслигини айтди, бироқ улар айни пайтда қаерда бўлиб тургани ҳақида маълумот бермади. Муайян касб эгаси бўлган афғонистонликларнинг Германияга олиб келиниши ватанларида уларнинг ҳаётига хавф туғилгани билан изоҳланди.

Аввалроқ “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Германия ҳукуматини афғонистонлик журналистларни қутқариш билан тартибли ва шаффоф шаклда шуғулланмаганликда айблаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!