Германия 2022 йилнинг охиригача Россия нефтидан воз кечмоқчи

Германия 2022 йилнинг охиригача Россия нефтидан воз кечмоқчи

Германия ҳукумати Европа Иттифоқи Россия Федерациясидан нефт сотиб олишни тақиқлаш бўйича жамоавий қарор қабул қила олмаса ҳам, 2022 йил охиригача Россия нефтини импорт қилишдан воз кечиш ниятида. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Германия ҳукумати барча саъй-ҳаракатларини муқобил нефть етказиб берувчиларни топишга қаратган. Шу билан бирга, Олаф Шольц офиси Германия қиш бошланишидан олдин нефть етказиб бериш учун барча логистика масалаларини ҳал қила олади, деб ҳисоблайди.

Қайд этилишича, канслер Олаф Шольц шу ҳафтада Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. Қатар дунёдаги қора олтиннинг асосий экспортчиларидан биридир. Аввалроқ Германия қатарлик ҳамкорлари билан суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича ҳалигача келишувга эриша олмагани хабар қилинганди.

Бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида Европа Иттифоқи Россия нефтига эмбарго қўйиш масаласида жамоавий қарор қабул қила олмаяпти. Венгрия ҳукумати бир қанча бошқа давлатлар кўмагида бундай чораларга қарши чиқди. Эмбаргога қарши чиққанлар нефть санкциялари биринчи навбатда Европа Иттифоқи мамлакатларига катта зарар етказишини айтишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!