Германия 15 июнгача чегараларни тўлиқ очмоқчи 

Германия 15 июнгача чегараларни тўлиқ очмоқчи 

Германия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли ёпилган қўшни давлатлар билан чегараларини 15 июнгача очиш ва назоратдан буткул воз кечишни режалаштирмоқда.

Нашрнинг хабарига кўра, ҳукумат ўз режалари тўғрисида келаси ҳафтада расман маълум қилади. Назорат ўрнига оддий текширувни жорий этиш кўзда тутилмоқда. 

Германия канцлери Ангела Меркель Франция президенти Эммануэл Макрон ва Австрия канцлери Себастьян Курц билан чегараларни очиш масаласини муҳокама қилди. 

Меркель вазирлар маҳкамаси йиғилишида Париж чегарадаги одатий режимга қайтишга ҳозирча тайёр эмаслигини, аммо июнь ўрталарига келиб илгариги тартибни тиклашни мўлжаллаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Германия 16 мартдан Австрия, Дания, Люксембург, Франция ва Швейцария билан, кейинроқ Бельгия, Нидерландия, Польша ва Чехия билан чегараларини ёпганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!