"Газпром" газ етказиб беришни қисқартиришда давом этмоқда
"Газпром" "Шимолий оқим" орқали Европага газ етказиб беришни қисқартиришда давом этди: 16 июндан бошлаб улар яна учдан бир қисмга — кунига 67 миллион куб метргача қисқаради.
Компания буни хорижда ишлаб чиқарилган газ насос агрегатлари билан таъмирлаш зарурати сабабли деб изоҳламоқда.
Германия ҳукумати Газпромнинг хатти-ҳаракатларини технологик эмас, балки сиёсий сабаблар билан боғлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).