Ғазода икки фаластинлик ўлдирилди

Ғазода икки фаластинлик ўлдирилди

Жума куни Ғазо секторида исроиллик ҳарбийлар билан бўлиб ўтган тўқнашувда икки фаластинлик ўлдирилди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, ҳар икки фаластинлик «Ал-Бурайж» қочқинлар лагери ёнида бўлиб ўтган тўқнашувда отиб ўлдирилган.

Фаластинликлар бир неча ойдан бери ҳар жума куни норозилик намойиши уюштирмоқда. Одатда жума намозидан кейин бошланадиган намойишларда шу пайтгача 190 нафардан зиёд фаластинлик ҳалок бўлди, 20 мингга яқини жароҳат олди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!