Ғазо: вайроналар орасида ифтор

Ғазо: вайроналар орасида ифтор

Исроилнинг Ғазога уюштирган охирги ҳужумидан кейин вайронага айланган уйлар орасида 650 фаластинлик учун ифтор дастурхони ёзилди, дея хабар бермоқда Анадолу .

Ифтор Буюк Британияда жойлашган Ал-хайр хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилди. Унга Исроил ҳужумида уйлари бузилиб кетган фаластинликлар таклиф этилди. Ал-хайр вакили Ражаб Аталлоҳ Рамазон ойида уларга оз бўлса-да, руҳий далда беришни мақсад қилишганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил томонидан 4-5 май кунлари Ғазо секторида амалга оширилган ҳужумларда 25 фаластинлик ҳалок бўлди, 150 нафари яраланди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!