Ғазо секторидаги кучли портлаш натижасида 20 дан ортиқ одам жароҳат олди

Ғазо секторидаги кучли портлаш натижасида 20 дан ортиқ одам жароҳат олди

23 январь, шанба куни Ғазо секторидаги Байт-Хунун шаҳрида кучли портлаш юз берди, 20 киши жароҳатланди, бир нечта уйлар вайронага айланди.

Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.

Портлаш сабаблари ошкор қилинмаган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Шу билан бирга, Исроил мудофаа кучларининг Твиттердаги саҳифасида "Ғазодаги террорчилар портловчи мосламалар тўплаётган" уй портлатилганлиги кўрсатилган. Хабар остида вайрон бўлган бинонинг фотосуратлари жойлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!