«Газга бой бўла туриб, гўнг билан исинишади»

«Газга бой бўла туриб, гўнг билан исинишади»

Мамлакатнинг энг йирик газ конларидан бирига эга бўлган Туркманистоннинг Мери вилоятидаги қишлоқлар аҳолиси уйларини ўтин ва гўнг билан иситишга мажбур бўлмоқда, деб ёзади Азатлик.

Бунинг сабаби, ушбу ҳудудда яшайдиган кўплаб туркманларнинг газ ва электр энергиясини тўлаш учун пуллари йўқ. Кўпинча уларда дизель ёқилғиси, ўтин ва ҳатто гўнгни (сигир гўнгги) сотиб олишга пуллари етарли эмас.

Қишлоқ жойлардаги уйларга газ қувури уланганига қарамай, уйларга газ жуда паст босим билан етказиб берилади. Газ хизмати ходимлари буни «ифлосланган газ туфайли ҳисоблагичларнинг газ қувурлари тиқилиб қолиши» билан изоҳлашмоқда.

Шунингдек, қайд этилишича, газ тармоғида авария юз берган тақдирда, маҳаллий аҳоли уни ўз маблағлари ҳисобидан таъмирлашга мажбур бўлмоқда.

ОАВ Туркманистон табиий газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаганини эслайди. Мамлакатда 190 дан ортиқ нефт ва газ конлари топилган, Каспийдаги чуқур денгиз конларининг углеводород захиралари 12 миллиард тоннагача нефт ва 6 триллион кубометрдан ортиқ табиий газни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!