“Газ заправка”ларга газ бериш учун янги талаб қўйилади

“Газ заправка”ларга газ бериш учун янги талаб қўйилади

1 июлдан “заправкалар”да онлайн ҳисобни юритиш тизими мавжуд бўлсагина газ етказиб берилади, дейилади Давлат дастури лойиҳасида.

Бунда ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилган газ миқдорининг аниқ ҳисобини юритишни таъминловчи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилинган дастур мавжуд бўлиши талаб этилади.

Шунингдек, онлайн ҳисобни юритиш тизими орқали объектларда табиий газнинг беҳуда сарфланиши, улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тизимли мониторинг шакллантирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!