Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Янгиҳаёттумангаз» газ таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати устаси Б.Р. фуқаро А.А.нинг хонадонида табиий газ таъминотидан 24 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Энергосавдо» филиали Андижон бўлинмаси электромонтёри Ф.П. норасмий ёрдамчиси сифатида ишлатиб келган таниши А.А. билан фуқаро Я.Ю.нинг хонадонида электр таъминотидан ҳисобланган 5 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб беришлари эвазига 2,5 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Н.С.Т.» МЧЖ Янги Наманган тумани бўлими назоратчиси А.В. фуқаро М.А.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан 12 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 2,6 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Музокаралар томони ҳатто имзоланган келишувларни ҳам бажармаётган вазиятда Москва қандай ҳаракат қилиши керак?" деган саволга жавоб берар экан, Песков шундай деди...
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Фаластин қаршилик ҳаракати томонидан асирга олинган ва кейинчалик озод қилинган яҳудий Александр Турбонов тутқунликда бошидан ўтказганлари ҳақида ҳайратланарли баёнот берди.
«Укрэнерго» компанияси Россия томонидан энергетика инфратузилмасига уюштирилган ҳужумлардан сўнг бутун Украина бўйлаб фавқулодда электр таъминоти узилишлари жорий этилганини маълум қилди.
Россия бир неча йиллардан буён хорижий технология платформаларига ноқонуний деб ҳисоблайдиган контентни, жумладан Украинадаги уруш ҳақидаги "сохта" деб атаётган маълумотларни олиб ташлашни буюриб келмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ–декабр ойларида йирик корхоналар томонидан 16 007,3 минг тонна цемент ишлаб чиқарилди.
Депортация қилинган ҳиндистонлик муҳожирларни олиб кетаётган АҚШнинг учинчи ҳарбий C-17 транспорт самолёти Ҳиндистон шимолидаги Панжоб штатига етиб келди.
Ўтган дам олиш кунлари АҚШнинг аксарият ҳудудларида кузатилган кучли бўрон оқибатида камида 10 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Айрим штатлар сув тошқинларидан азият чекмоқда, деб хабар берди CNN.
Франция ва Британия аллақачон Украинага юборилиши мумкин бўлган 25 минг кишилик ҳарбий контингентни тўплаганини Олий Рада депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.