Ғарбий соҳилда минглаб ҳужумлар ва уй-жойлар бузилиши: вазият қандай?
2025 йил 1 январдан буён Исроил кучлари ва ноқонуний кўчманчилар Фаластиннинг ишғол қилинган Ғарбий соҳили ҳудудида 3250 дан ортиқ ҳужум содир этган. Бунинг оқибатида ўн минглаб одамлар ўз уй-жойини тарк этишга мажбур бўлган, минглаб фаластинликларнинг уйлари ва бошқа иншоотлари бузилган.
Фаластин томони маълумотларига кўра, Ғарбий соҳилдаги фаластинликларга қарши ҳужумлар Исроил 2023 йил октябрда Ғазо секторида ҳарбий амалиётларни бошлаганидан сўнг янада кучайган.
Кўчманчилар зўравонлиги асосан фаластинликлар, уларнинг мол-мулки ва тирикчилик манбаларига қаратилган. Бу жараён Исроил армиясининг мунтазам рейдлари ва ҳарбий операциялари билан бир вақтда давом этмоқда.
Фаластин томони маълумотларига кўра, ишғол қилинган Ғарбий соҳил бўйлаб 141 та ноқонуний аҳоли пункти ва 224 та ноқонуний аванпостда қарийб 750 минг нафар исроиллик кўчманчи истиқомат қилади. Улардан 250 мингга яқини ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги 15 та ноқонуний аҳоли пунктида яшайди.