Ғарбга Россия керак эмас, улар бизни шунчаки қулга айлантирмоқчи – Путин

Ғарбга Россия керак эмас, улар бизни шунчаки қулга айлантирмоқчи – Путин

Ғарба Россия керак эмас, улар бизни шунчаки қулга айлантиришмоқчи, деди Россия президенти Владимир Путин бугун Кремльда бўлиб ўтган ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россияга қўшиб олиш маросимида.

"Биз мустамлакачилар истилоси даврида ўзимизни талон-тарож қилишга йўл қўймадик. Бунга православлик, ислом, иудаизм ва буддизмнинг буюк ахлоқий қадриятлари асосида очиқ рус маданияти ва рус тили асосида ривожланган ва мустаҳкамланган кучли марказлашган давлатни яратиш орқали эришилди.

Ғарб бизни мустамлака сифатида кўради, бизни руҳсиз қул сифатида кўришни хоҳлайди. Бизнинг маданиятимиз улар учун хавфли, шунинг учун улар буни тақиқлашга ҳаракат қилишади", - деди Путин.

Маълумот учун, бугун Кремльда Донецк Халқ Республикаси, Луганск Халқ Республикаси, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибиша қўшиб олиш тўғрисидаги шартномалар имзоланди. Энди ушбу ҳудудлар Россия Федерациясининг субъектига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!