Ғарб қачон Украинага ёрдам беришни тўхтатиши тахмин қилинди

Ғарб қачон Украинага ёрдам беришни тўхтатиши тахмин қилинди

2024 йилда AҚШда Дональд Трамп ҳокимиятга келганидан сўнг Ғарб Киевга ёрдам беришни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда британиялик тарихчи ва Россия бўйича эксперт Орландо Файджес тахмин қилди.

“Кўп нарса AҚШда бўлиб ўтадиган навбатдаги президент сайловига боғлиқ бўлишидан қўрқаман. Трамп ғалаба қозонса, Украина учун ёмон бўлади”, - дея таъкидлади олим.

Унинг фикрича, кўп нарса Ғарбнинг “охиригача бориш”га тайёрлигига ҳам боғлиқ.

Ноябрь ойи ўрталарида Трамп 2024 йилги президентлик сайлови учун номзод сифатида кўрсатилишини расман эълон қилди.

Москва 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг якуний мақсадини Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратиш деб атади.

Бунинг ортидан Ғарб давлатлари Киевга қурол етказиб беришда давом этмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!