Ғарб жиддий муаммога дуч келди

Ғарб жиддий муаммога дуч келди

АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳукуматлари Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бериш натижасида ўз қурол-яроғларининг тугаши муносабати билан жиддий қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси НАТОга аъзо мамлакатлардан бирининг вакилига таянган ҳолда ёзмоқда.

“Ғарб мушкил вазиятга тушиб қолди. Кўплари (қурол-яроғ – таҳр.) аллақачон бериб бўлинган. Ғарб мамлакатларининг ўз захираларини чуқурроқ титкилашларига тўғри келяпти”, - дейилади хабарда.

Нашр суҳбатдошнинг сўзларига кўра, бу муаммони ҳал этиш “узоқ муддатли ва стратегик хатти-ҳаракатларни” талаб этади. У Россия омборларида минглаб ҳарбий техникалари қолаётгани, Россия корхоналари кераклича артиллерия снарядларини ишлаб чиқараётганини қўшимча қилган.

Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

Махсус операция ортидан АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари миллиардларча доллар сарфлаб, Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаб келмоқда. Москва Ғарб қурол-яроғларининг етказиб берилиши можарони чўзиши, қурол ортилган транспорт эса Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча марта такрорлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!