Ганадаги йўл-транспорт ҳодисасида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Ганадаги йўл-транспорт ҳодисасида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Гана жанубида икки автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, 59 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ghana News Agency ахборот агентлиги хабар берди.

Воқеа 14 январь эрталаб мамлакат пойтахти Аккрадан 200 км узоқликдаги Домпоасе аҳоли пункти яқинида юз берган.

Пешонама-пешона тўқнашувда 29 киши, жумладан икки ҳайдовчи воқеа жойида, яна 5 киши шифохонада жон берган. Жароҳатланганлардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!