Ғаллаоролдаги ота уйни алимент эвазига ҳадя қилди

Ғаллаоролдаги ота уйни алимент эвазига ҳадя қилди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан қарздор шахсларнинг алимент ундирувларини ўз вақтида тўлаб бориши бўйича тушунтириш олиб борилмоқда.
Натижада, айрим оталар томонидан фарзандлари учун алимент тўловларни олдиндан бартараф этишмоқда.
Хусусан, Ғаллаорол тумани “Олимлар” маҳалласида яшовчи Э.Ж.дан, фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 29.10.2019 йилдаги суд буйруғи билан ундирувчи К.Ж. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун хар ойлик иш ҳаққи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдоридан алимент ундириш белгиланган.
МИБ Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Э.Ж. алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун унга нисбатана маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш очилди, бундан ҳам хулоса қилмагач, жинояттиши ҳам қўзғатилди.
Жиноят иши бўйича Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судига юборилган.
Суд мажлиси давомида Э.Ж. ўз қилшмишини англаб етиб, 2 нафар фарзандларининг келажагини ўйлаб, ўзига тўғри хулоса чиқариб, фарзандларининг вояга етгунга қадар бўлган алимент маблағлари эвазига Олимлар маҳалласидаги уйни турмуш ўртоғи К.Ж. га олиб берган.
Шундан сўнг мазкур ижро ҳужжатининг ижроси таъминланиб, иш юритувдан тамомланган.
Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилган тушинтириш ишларида оила муқаддаслиги, вояга етаётган фарзандларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслик, уларнинг келажакда ватан учун керакли инсон бўлиб етишиши ва ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишида ота-она бирдек маъсул эканлиги мунтазам тушунтириб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!