Ғалаён! АҚШнинг 25 шаҳрида комендантлик соати жорий этилди

Ғалаён! АҚШнинг 25 шаҳрида комендантлик соати жорий этилди

АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида полиция томонидан афро-америкалик Жорж Флойд ўлдирилганидан кейин ғалаён кўтарилгани ҳақида хабар бергандик. Натижада 16 штатнинг камида 25 шаҳрида комендантлик соати жорий этилди. Бу ҳақда CНН хабар берди.

Бундан ташқари, Миллий гвардия кучлари кўплаб штатларда норозилик намойиши бошланишига тайёргарлик кўришда давом этдилар.

Каналга кўра, комендантлик соатлари эълон қилинган сўнгги шаҳарлардан бири — Чикаго. Майор Лори Лайтфут намойишчилар дўкон деразаларини синдириб, нарсаларни ўмара бошлаганидан кейин баёнот берди.

“Тинч норозилик сифатида бошланган намойиш энди жиноий хулқ-атворга айланди”, — дея изоҳлайди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!