Galaxy A22 - энг арзон 5G смартфон тақдим этилди

Galaxy A22 - энг арзон 5G смартфон тақдим этилди

Samsung компанияси 5G тармоғида ишлайдиган Galaxy A22 смартфони тақдимотини ўтказди.

Қурилма 6,6 дюймли IPS-экран, MediaTek Dimensity 700 процессори, 4 гигабайт тезкор ва 64 гигабайт доимий хотира билан жиҳозланган. Девайс 48, 5 ва 2 мегапикселли учта камера, дактилоскопик сенсор, 5000 миллиампер-соат ҳажмли аккумуляторга эга.

Смартфонга Android 11 операцион тизими ўрнатилган. Маълумот берилишича, Galaxy A22 энг арзон 5G смартфон ҳисобланади. Европада унинг 64 гигабайтли версияси 229 евро, 128 гигабайтли версияси эса 249 евро туради.

Samsung, шунингдек, смартфоннинг 4G тармоғида ишлайдиган соддалаштирилган версиясини ҳам тақдим қилди. У 6,4 дюймли OLED-экран ва MediaTek Helio G80 процессори билан жиҳозланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!