Гагауз мухторияти раҳбари Кишинёвни газ нархи бўйича Москва билан музокара олиб боришга чақирди

Гагауз мухторияти раҳбари Кишинёвни газ нархи бўйича Москва билан музокара олиб боришга чақирди

Гагауз мухторияти раҳбари Ирина Влах Кишинёвни газ нархи бўйича Москва билан музокара олиб боришга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, энергетика соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш ва Молдова тушиб қолган оғир иқтисодий вазиятдан чиқиш учун Россия билан музокараларга президент ҳам, бош вазир ҳам қўшилиши керак.

Аввалроқ Молдова ҳукумати Россия гази истеъмолини камайтириш режасини ишлаб чиқаётганини маълум қилганди. Шунингдек, улар аҳолини ўтин билан таъминлашга ваъда беришди (гарчи арзонроқ бўлишига кафолат бермадилар).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!