Габриэлюс Ландсбергис: "Биз Россияни енгиш қўрқувини енгишимиз керак"

Габриэлюс Ландсбергис: "Биз Россияни енгиш қўрқувини енгишимиз керак"

Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис Берлинни Россияни Украинадаги мағлубият ёқасига қўйишдан қўрқаётганликда билвосита айблади. «Менимча, биз муҳокама қилишимиз керак бўлган энг муҳим нарса қўрқувдир, - деди у 23 январь, душанба куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи сиёсати вазирлари йиғилишида. - Қўшимча санкциялар ёки Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам чоралари ҳақида гап кетганда, биз Россияни енгиш қўрқувини енгишимиз керак».

Ландсбергиснинг таъкидлашича, европаликларни санкциялар ёки ҳарбий ёрдамни кучайтиришдан тўхтатаётган нарса, агар Россия урушда мағлуб бўлса, нима бўлишидан қўрқишдир. Ядро уруши бошланишидан қўрқасизми, деган саволга Литва вазири Москвани мағлуб этиш керак, деб жавоб берди. «Агар биз Россия урушда ютқазишига тайёрланмасак, демак, Украинага бу урушда ғалаба қозонишига ёрдам беришга жиддий ёндашмаймиз», деди у.

Агар ушбу ҳақиқат қабул қилинса, Ландсбергиснинг сўзларига кўра, қолган саволларга жавоб бериш анча осонлашади. «Шунда биз Украинага керак бўлган барча қурол-яроғларни етказиб бера оламиз ва Россияга қарши уруш олиб боришига тўсқинлик қиладиган санкцияларни қўллашимиз мумкин, шу йўл билан Украинага ҳақиқатан ҳам барча ҳудудларини қайтаришга ёрдам бера оламиз», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Украинага танк етказиб бериш ҳақида гапирар экан, Ландсбергис Киев уларни қабул қилиб олишини яна кутишни истамаслигини, аммо буни қилиш кераклигини таъкидлади. У асосий жанговар танкларни етказиб бериш бўйича давом этаётган муҳокамалар ижобий қарорга олиб келишига умид билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!