G7 очарчиликка қарши кураш учун 4,5 миллиард доллар ажратади

G7 очарчиликка қарши кураш учун 4,5 миллиард доллар ажратади

G7 етакчилари ривожланаётган мамлакатларда очарчиликнинг олдини олиш учун 4,5 миллиард доллар ажратишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Reuters .

Украинадаги можаро туфайли бутун дунёда озиқ-овқат ва энергия нархлари кескин ошиб кетди. G7 глобал озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш учун маблағ ажратади, бу маблағнинг катта қисмини АҚШ таъминлайди. Пул 47 мамлакатда очликка қарши кураш ва минтақавий ташкилотларни молиялаштиришга сарфланади.

“Биз, Катта еттилик етакчилари, глобал озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш ва озиқ-овқат инқирози жиддий зарар кўриши мумкин бўлган энг заиф одамларни ҳимоя қилиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қиламиз”, — деди G7 мамлакатлари етакчилари Баварияда бўлиб ўтган саммитда.

G7 давлатлари, шунингдек, аллақачон ошиб бораётган инфляцияни қўзғатмасдан, Россияга иқтисодий босимни кучайтирмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!