ФВВ Қамчиқ довонида ҳандаққа тушиб кетган ISUZU ва унинг ҳайдовчисини қутқарди

ФВВ Қамчиқ довонида ҳандаққа тушиб кетган ISUZU ва унинг ҳайдовчисини қутқарди

Ўзбекистон ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, 16 ноябрь куни соат 11:40да “Қамчиқ” навбатчилик маскани навбатчи диспетчерига, Бухоро вилояти Когон туманида туғилган, Р. Ш. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк машинаси А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 248 км.да бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб кетганлиги тўғрисидаги маълумот келган.

Бунинг оқибатида “ISUZU” юк машинаси ағдарилиб кетиб машина ҳайдовчиси ва йўловчисига ўрта даражадаги тан жароҳати етган.

Мазкур мурожаат юзасидан, воқеа жойига “Резак” навбатчилик маскани гуруҳ командири катта сержант А.Eргашев бошчилигида қутқарув гуруҳи тезкорлик билан етиб боришган. Қутқарувчилар томонидан “ISUZU” юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси машина ичидан чиқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шундан сўнг жабрланганлар Поп туман марказий шифохонасига етказилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!