ФВВ Чорвоқда чўкиб кетган уч кишини қидириш ишлари ҳақида маълумот берди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида 2 сентябрь куни чўкиб кетган ота ва унинг икки ўғлини қидириш ишлари тўртинчи кундирки давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, қидирув ишларига қутқарувчилар, ғаввослар ва махсус хизматлар жалб қилинган.
Маълум бўлишича, оила аъзолари катерда сув омборида сайр қилган. Улар чўмилиш тақиқланган ҳудудда суратга тушиш учун тўхтаб, кейинчалик сувга тушишга қарор қилган. Қутқарувчиларнинг айтишича, улар чўмилиш пайтида қутқарув жилетларидан фойдаланмаган.
Сувга биринчи бўлиб ўғиллардан бири тушган ва оёғи тортишиб қолган. Уни қутқариш учун отаси сувга сакраган, ортидан иккинчи ўғли ҳам тушган. Натижада учаласи ҳам сувга ғарқ бўлган.
Катерда бўлган марҳумларнинг яқинлари ёрдам сўраган. Катер ҳайдовчиси ҳам уларни қутқариш мақсадида сувга тушган, бироқ фуқароларни олиб чиқишнинг иложи бўлмаган.
ФВВ маълумотига кў