Футзал бўйича Осиё чемпионати расман қолдирилди

Футзал бўйича Осиё чемпионати расман қолдирилди

Футзал бўйича 2020 йилги Осиё чемпионати кейинги йилга қолдирилди.

Бу ҳақда Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) сайтида маълум қилинди.

Мусобақа Қувайтда 2-13 декабрь кунлари бўлиб ўтиши керак эди.

“COVID-19 пандемияси авж олганини ҳисобга олган ҳолда барча иштирокчи жамоалар ва манфаатдор томонларнинг хавфсизлиги ҳамда фаровонлиги учун ОФК муҳокамалардан сўнг футзал бўйича Осиё чемпионатини 2021 йилнинг март-апрель ойларига қолдиришга қарор қилди”, дейилади конфедерация расмий баёнотида.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!