Футболчилар лаборатория хатоси туфайли оммавий равишда CОVID-19га чалинишди

Футболчилар лаборатория хатоси туфайли оммавий равишда CОVID-19га чалинишди

Болгариядаги икки жамоадан камида 19 нафар футболчи маҳаллий лабораторияда йўл қўйилган хато туфайли коронавирус инфекциясини юқтириб олишди, деб хабар беради “Sportstar”.

 

Таъкидланишича, дастлаб “Царско село” жамоаси ҳимоячиси Мартин Кавдански CОVID-19 билан касал бўлиб қолган. Аммо унинг коронавирус учун тести манфий натижани кўрсатган ва “Черно море” жамоага қарши ўйинда иштирок этган.

 

Натижада таҳлилдаги хато иккала жамоада ҳам инфекциянинг тарқалишига олиб келган. “Царско село” да инфекцянинг 3 та, “Черно море”да эса 16 та янги ҳолати аниқланган.

 

Кейинчалик, тест синовларини ўтказган лаборатория ўз хатосини тан олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!