Футбол томоша қилиш гуноҳми?

Футбол томоша қилиш гуноҳми?

Савол:

- Ассалому алайкум. Бир саволим бор эди. Футбол кўриш мумкинми? Ҳафтада бир марта ўзим ёқтирган клубни ўйини кўрсам бўладими ёки бу вақтни беҳуда сарфлашми.

Бунинг динда ҳукми қандай? Агар саволим ножоиз бўлса, узр!


Жавоб:

- Миср фатво ҳайъатига кўра футбол ўйинини томоша қилиш мубоҳ иш. Фақат намоз вақти ўтиб кетмаслиги ва зиммадаги масъулиятни адо этишга халақит қилмаслиги шарти билан.

Ўзимиздан шуни қўшимча қиламизки, бирор жамоага фанатлик қилиб, бекорчи гап-сўзларни кўпайтириш, қайсидир жамоа учун пул тикиб қимор ўйнаш ва умрини фақат футбол ўйинларини кутиб ўтказиш кабилар уни мубоҳликдан макруҳ ва ҳаромликкача етказади.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир Аҳмад

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!