Футбол мураббийси нега судьяга тиз чўкди?

Футбол мураббийси нега судьяга тиз чўкди?

Софиянинг ЦСКА футбол клуби бош мураббийи Нестор Эль Маэстро Болгария чемпионатидаги ўйинда қўшимча вақт қўшиб бериши учун судьяга тиз чўкди, деб ёзади "Qalampir.uz".
 
Рефери ўйин охирида қўшимча икки дақиқа қўшиб бергани сабаб, Эль Маэстро унга кўпроқ вақт ажратишини сўраб, ҳамманинг кўз ўнгида судьяга тиз чўкди.
 
Аммо, серб мураббийсининг илтимоси ерда қолди. Ўйинга икки дақиқадан ортиқ қўшимча вақт қўшиб берилмади ва учрашув 1:1 ҳисоб билан якунланди.
 
Айтиб ўтиш лозим, агар ЦСКА жамоаси ғолиб бўлганида, Болгария чемпионатида етакчи ўринлардан бирига даъвогар бўлар эди

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!