Футбол! ЕЧЛда жавоб ўйинлари ўтказилмаслиги мумкин

Футбол! ЕЧЛда жавоб ўйинлари ўтказилмаслиги мумкин

УЕФА 2019/20 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинларининг қолган қисми формати бўйича якуний қарорни қабул қилмади.

Турнирнинг 1/8 финалидаги қолдирилган ўйинлар 7-8 август кунлари, чорак финал 13-14 август кунлари нейтрал майдонларда битта ўйин шаклида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Яъни жавоб ўйинлари ўтказилмайди.

Агар ушбу босқичда бирон бир муаммо юзага келса, Чемпионлар Лигасини "Финал тўртлиги" деб номлаш мумкин.

Ушбу сценарий бўйича ҳал қилувчи учрашувлар Германияда бўлиб ўтиши кутилмоқда, чунки айни дамда Бундеслигада футбол қайта бошланди.

Илгари Чемпионлар Лигаси финали Истамбулда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо Туркияда коронавирус пандемияси туфайли вазият ҳозир жуда таранг, шунинг учун мезбон томон спортчиларнинг хавфсизлигини кафолатлай олмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!