Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи баҳсда ҳам Корея билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи баҳсда ҳам Корея билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон ҳамда Корея олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Русланбек Жиянов Ҳусайн Норчаевнинг узатмасидан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очди. 79-дақиқада мезбонлар вакили Чо Ҳюн Таек жарима зарбасини голга айлантирди. 1:1 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади.

Томонларнинг биринчи учрашувида ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Корея Республикаси 1:1 Ўзбекистон

Голлар: Русланбек Жиянов 49, Чо Ҳюн Таек 79.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!