"Фуқаронининг талаблари қонуний бўлсагина, рўёбга чиқади": Бюро ELTUZ каналидаги мурожаатга муносабат билдирди

"Фуқаронининг талаблари қонуний бўлсагина, рўёбга чиқади": Бюро ELTUZ каналидаги мурожаатга муносабат билдирди

Жорий йилнинг 24 май куни фуқаро Б.Хусенов бюронинг марказий аппарати ходимлари уни қабул қилмаётгани ҳақида видео мурожаатини ижтимоий тармоқларда ёритган.

Ушбу ҳолат мурожаати ўрганилиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг ижро варақасида жавобгар М.Мустафоеванинг қарамоғидаги фарзанди Б.Хусенова билан даъвогар Б.Хусеновнинг билан ҳар ойни биринчи ва учунчи якшанба кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар кўришиб туриш ва тарбиясида иштирок этиш тартиби белгилаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 29.03.2022 йилда келиб тушган ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари даврида қарздор М.Мустафоевага фарзандини унинг отаси Б.Хусенов билан ҳар ойнинг биринчи ва учунчи якшанба кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар кўришиб туриш ва тарбиясида иштирок этиш тартиби белгилаш тўғрисидаги мажбурияти белгиланиб, огоҳлантирилган.

Шундан сўнг, қарздор томонидан ижро ҳужжатини ихтиёрий муддатда тўлақонли бажармаганлиги сабабли М.Мустафаевага маъмурий жарима қўлланилган.

Бундан ташқари, даъвогар Б.Хусеновнинг фарзанди билан ҳар ойнинг биринчи ва учунчи якшанба кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар кўришиб туриш ва тарбиясида иштирок этиш тартиби белгилаш тўғрисидаги мажбуриятни белгилаш мақсадида, давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 05 июнь куни мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланди.

Фуқаро Б.Хусенов Бюронинг марказий аппаратига жорий йилнинг 19,23 ва 24 май кунлари келган ва бошқа фуқаролар каби Мурожаатлар билан ишлаш бўлими масъул ходимлар ва Бюро раҳбарияти томонидан қабул қилинган.

Унинг собиқ турмуш ўртоғи М.Мустафоевга нисбатан маъмурий ва бошқа тарздаги жазо қўллашни сўраган мурожаати фақатгина қонуний асосларга кўра, бажарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!