ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛЯПТИ

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛЯПТИ

Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келиняпти.

Хусусан, шу бугунга қадар Яшнобод, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Сирғали ва Янгиҳаёт туманларида ҳуқуқий кўмакка муҳтож фуқаролар учун сайёр қабуллар ўтказилди.

Галдаги сайёр қабул эса бугун, 17 июнь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Сархумдон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтди. Унда судьялар Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари фуқароларининг мурожаатларига қулоқ тутишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛЯПТИ

Сайёр қабулда Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов ва Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосарлари, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур ва Олмазор туман судлари раислари ҳамда судьялари қатнашишди.

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛЯПТИ

- Сайёр қабулда жами 43 нафар фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил этилганда, уларнинг 36 нафари жиноят ишлари бўйича, 4 нафари фуқаролик ишлар бўйича, 3 нафари маъмурий ишларга оид мурожаатларни ташкил этди. Шундан 18 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаати, 25 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди. Жами 43 та мурожаатлардан 18 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 25 та мурожаат бўйича эса аризалар кўриб чиқилиб, жойида қаноатлантирилди, ижобий ҳал этилди. Шунингдек, сайёр қабулда сайёр суд ҳам бўлиб ўтди. Унда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумлар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур ва Олмазор туманлари суди судьялари томонидан кўриб чиқилиб, 27 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди, - дейди жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди раиси Толибжон Обидов.

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛЯПТИФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛЯПТИ

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар суди ва Тошкент шаҳар маъмурий суди томонидан ўтказиладиган галдаги сайёр қабул 21 июнь куни соат 10:00 да бўлиб ўтади, унда Учтепа ва Чилонзор туманларидаги суд-ҳуқуқ бўйича фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!