Францияликларнинг чорак қисми ҳожатхонага киргандан кейин қўлини ювмайди

Францияликларнинг чорак қисми ҳожатхонага киргандан кейин қўлини ювмайди

Францияда коронавирус эпидемиясига қарши шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга чақириқлар янглаётган бир пайда аҳолининг гигиена билан қанчалик ошно экани кун тартибига чиқди. 

“Евроньюс” хабарига кўра, Ifop маркази аҳолининг шахсий гигиена қоидаларига қанчалик амал қилиниши аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди, натижалар асло мақтагулик эмас. 

Маълум бўлишича, франциялик эркакларнинг 25 фоизи, аёлларнинг эса 20 фоизи ҳар куни душ олмайди. Эркакларнинг 5 фоизи, аёлларнинг 4 фоизи ҳафтада атиги бир марта ювинади.  

Французларнинг камида 25 фоизи ҳожатхонага кириб чиққандан кейин қўлини ювмас экан, овқатланишдан олдин қўл ювадиганлар эса 49 фоизни ташкил этади. 

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!