Франциялик талабалар: "Бизни қурбон қилишмоқда!"

Франциялик талабалар: "Бизни қурбон қилишмоқда!"

Франция олий таълим муассасаларида ҳорғин, руҳий тушкун ва тобора кам таъминланган талабалар Париж ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида кундузги ўқиш бошланишини талаб қилиб намойишга чиқишди, дея хабар беради euronews.com сайти.

COVID-19 пандемияси ва шу билан боғлиқ чекловлар туфайли уларнинг аксарияти масофадан туриб ўқишга мажбур бўлди. Таълим бериш сифати пасаймоқда, ёшлар муносабат, мулоқот етишмаслигидан азият чекмоқда. Қисман очиқ машғулотлар 25 январдан давом этади. Улар фақат биринчи курс талабалари ва қисқартирилган гуруҳлар учун бошланади.

"Менинг бу ерга келишим сабаби: яқинда вазирлик томонидан қабул қилинган қарорлар етарли эмас. Бутун бир авлод қурбон қилинаётганини ўйлаган ҳолда, университетларни очиш зарур деб ҳисоблайман. Жорий этилган чекловлар туфайли ижтимоий алоқаларни ўрнатиш ва замонавий дунёда яшашга қодир бўлмаган авлод вужудга келади", - дейди ParisAgroTech муҳандислик мактаби ўқувчиси.

"Ҳамма биз, талабалар ва рестораторларни унутди. Талабалар қийин аҳволга тушди, биз сукутда азоб чекяпмиз", - дея шикоят қилади парижлик талаба.

Франциянинг шимолида жойлашган Лилл шаҳри ёшлари ҳам норозилик намойиши ўтказиб, университетларни очишни талаб қилишди ва "санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш учун етарлича жавобгар эканликлари"ни билдиришди.

Г.Холдорова тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!