Францияда ёқилғи нархининг кўтарилиши бекор қилиниши мумкин

Францияда ёқилғи нархининг кўтарилиши бекор қилиниши мумкин

Агар француз ҳукумати касаба уюшмалари, депутатлар ва жамоатчилик билан маслаҳатлашувлар натижасида мавжуд вазиятга мақбул ечим топилмаса, ёқилғига солиғини ошириш режаларини бекор қилади. Бу ҳақда Франциянинг Миллий мажлисида (Франция парламенти қуйи палатаси) сўзга чиққан Франция бош вазири Эдоуар Филипп баёнот берди, дея ёзади Анадолу.

Унга кўра, республика ҳукумати олти ой давомида ёқилғи ва электр энергиясининг баҳосини оширишни тўхтатишга қарор қилди. Бош вазир бу масалани муҳокама қилиш ва муаммони ҳал қилишнинг энг адолатли йўлини аниқлаш мақсадида амалга оширилганини таъкидлади.

"Агар биз мақбул ечим топмасак, биз ушбу солиқларни қўллашдан бош тортамиз", деди Франция ҳукумати раҳбари.

Бироқ, Бош вазир кўчаларда оммавий тартибсизликлар ва зўравонликларнинг қабул қилинмаслигини таъкидлаб, қонунни бузганларни ҳибсга олиниши ва жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Францияда 17 ноябрдан бошлаб ёқилғи нархининг ўсиши билан боғлиқ оммавий норозиликлар давом этмоқда. Намойишчилар сариқ рангли нур қайтарувчи рефлектор желетларини кийиб олишган.

Оммавий тартибсизликлар натижасида ҳозиргача икки киши ҳалок бўлди, 1043 киши тан жароҳати олди. Яраланганлар орасида 222 нафар хавфсизлик кучлари ходимлари бор. Намойишлар давомида 1424 киши қўлга олинди.

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!