Францияда яна бир авиаташувчи пайдо бўлади

Францияда яна бир авиаташувчи пайдо бўлади

Франция президенти Эммануэль Макроннинг маълум қилишича, 2021 йилга қадар Франция ҳукумати мамлакатга иккинчи авиаташувчи кераклиги борасида бир қарорга келади. Бу ҳақда"Кун" нашри ёзмоқда.

Макроннинг сўзларига кўра, ҳозирги «Шарль де Голль»ни алмаштириши керак бўлган авиаташувчи Франция ҳарбий-денгиз кучларида 2040 йилгача, унинг хизмат муддати тугагунга қадар пайдо бўлади. Шу билан бирга, президентнинг қайд этишича, иккинчи авиаташувчи 2021 йилгача фойдаланишга топширилмайди.

«Қурилиши учун бюджет 5 млрд евродан 7 млрд еврогача бўладиган иккинчи авиаташувчини яратиш 2021 йилдан аввал бошланмайди. Бу назарда тутилмаяпти», - дея таъкидлаб ўтди Макрон. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!