Францияда тезкор операция: полициячилар ҳалок бўлди

Францияда тезкор операция: полициячилар ҳалок бўлди

Франциянинг марказий қисмидаги Пюи-де-Дом департаментида ҳужум натижасида уч полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги твиттерда хабар берди.

Ҳужумда ўқотар қурол ишлатилгани маълум. Камида яна бир полициячи яраланган. Маълумот Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тасдиқланган, улар операция ҳали ҳам давом этаётганини айтишган.

Маълумотларга кўра, полиция оилавий зўравонлик чақируви билан келган. 48 ёшли эркак воқеа жойида пайдо бўлган тартиб посбонларига қарата ўқ узган. Уларни чақирган аёл уйнинг томига яширинган, у ҳеч қандай зарар кўрмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!