Францияда сўнгги 20 йилдаги энг кўп қор ёғди!

Францияда сўнгги 20 йилдаги энг кўп қор ёғди!

Францияда сўнгги 20 йилдаги энг кўп қор ёғди: мамлакат жануби-ғарбидаги 200 мингдан ортиқ уйлар электр тармоғидан узилиб қолди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.

Бунақа қор ёғиши 20 йил олдин кузатилганди.

«Enedis» электр компанияси маълум қилишича, кўп жойларда қор оғирлигига дош бермаган дарахтлар қулаб, электр симларини узиб юборган. Бунинг оқибатида Дром, Ардеш, Изер ва Рон департаментларида яшовчилар электрсиз қолишган.

Об-ҳаво инжиқликлари Изер департаментида 63 ёшли эркакнинг ўлимига сабаб бўлди: йўлни кураётган бу эркакнинг устига дарахт қулаб тушган.

Телеканал хабарига кўра, ўта кўп қор ёғиши ва музлаш темир йўллар ва автомобиль йўлларида муаммоларни келтириб чиқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!