Францияда «сариқ нимчалилар»нинг намойишлари кетма-кет тўртинчи ҳафта — бензин нархи ошмаслиги аниқ бўлганидан кейин ҳам давом этмоқда

Францияда «сариқ нимчалилар»нинг намойишлари кетма-кет тўртинчи ҳафта — бензин нархи ошмаслиги аниқ бўлганидан кейин ҳам давом этмоқда

Парижда ноябрдан бери давом этаётган оммавий норозилик намойишлари аввалига бензин нархи ошишига қарши қаратилган эди (ва намойишчилар бу масалада ўз мақсадига етди — нархлар ошмайдиган бўлди), бироқ кейинчалик бу Франция ҳукумати ва президенти Эмманюел Makroнга қарши ҳаракатга айланиб кетди.

8 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдаги акция ҳам полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган, 600 га яқин одамни қўлга олган. Қўлга олинган камида 34 кишининг ёнидан «ниқоблар, болғалар, рогаткалар ва тошлар» топилган.

Париждаги намойишлар арафасида метро станциялари, дўконлар ва музейлар ёпилган эди. Шаҳар аҳолисига зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик тавсия қилинган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!