Францияда Рождество ярмакаси ўтказилаётган майдон яқинида номаълум шахс отишма уюштирди

Францияда Рождество ярмакаси ўтказилаётган майдон яқинида номаълум шахс отишма уюштирди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Рождество ярмакаси ўтказилаётган Клебер майдони яқинида номаълум шахс отишма уюштирди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган.

Отишма уюштирган шахс яширинган, полиция уни қидирмоқда.

Гувоҳлар автомат қуролдан ўқ узилгани, отишма 10 дақиқа давом этганини билдирмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!